Ҳуқуқ
14.03.2026
21

Ишга кириш жараёни тарафлар ўртасида меҳнатга оид муносабатларни ўрнатиш жараёни бўлиб, қуйида ишга киришнинг ҳар бир босқичи бўйича муҳим маълумотлар келтирилади.
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар улар томонидан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида юзага келади.
Ишга қабул қилиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
— ишга қабул қилиш чоғидаги таништириш тартиб-таомилини;
— меҳнат шартномаси шартлари бўйича тарафларнинг келишувга эришишини ҳамда шартномани ходим ва иш берувчи томонидан имзолашни;
— иш берувчи томонидан ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилишни ҳамда ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни ходимнинг меҳнат дафтарчасига ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни.
Ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар (Меҳнат кодекси 124-модда):
— шахсни тасдиқловчи ҳужжат: паспорт, ИД-карта ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
— меҳнат дафтарчаси (биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно);
— ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
— диплом (агар иш махсус билим талаб қилса);
— жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.
Меҳнат шартномаси дастлабки синов билан тузилиши мумкин Бунда қуйидаги қоидаларга амал қилиши шарт:
— синов муддати 3 ойдан (раҳбар ходимлар учун 6 ойдан) ошмаслиги керак;
— дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди;
— дастлабки синов муддати тугагунига қадар тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафни камида уч кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли;
— вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди;
— дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.
Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди.
Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.