Ўзбекистон
17.08.2023
1 255

Ижтимоий тармоқда тарқалган Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида сувараклар юргани акс этган видео юзасидан вилоят ССБ расмий ахборот берди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 август куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази гастроэнтерология бўлимида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда дезинсекция тадбирлари амалга оширилган. Мазкур ҳолат марказ ходимларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида муҳокама қилиниб, бўлимларда санитария қоидалари асосида иш юритиш борасида назоратни кучайтириш бўйича зарур чоралар белгиланган. Ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашгани ва назоратни сусайтиргани учун гастроэнтерология бўлими бошлиғи, катта ҳамшираси ва хўжалик бекаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасаларининг ишлаш тартиби эълон қилинди
Ўзбекистон бўйича 2835 та тез тиббий ёрдам бригадаси куну тун хизмат кўрсатади.
Самарқанд ССБга янги бошлиқ тайинланди
Сухроб Зайниев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Дониёр Асадов эса бошқарма раҳбарининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича ўринбосари бўлди.
Энди ССБ раҳбарлари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради
Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳисобот тақдим этади.