Ўзбекистон
28.05.2021
900
Навоий вилоятида 200дан ортиқ қонун ҳужжатлари ўз аҳамиятини йўқотган деб топилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар Кенгашнинг 2021 йил 20 майдаги “Навоий вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ эндиликда, вилоят ҳаётида аҳамиятга эга эмас деб ҳисобланмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ 6075-сонли Фармонига кўра Адлия вазирлиги томонидан 2020 йилда манфаатдор идоралар билан биргаликда ўтказилган хатловда Республика бўйича 2,5 мингга яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аниқланган эди. Шулардан 498 таси 1990-2018 йиллар оралиғида қабул қилинган Президент ҳужжатларидир. Навоий вилоятида ҳам адлия бошқармаси томонидан мазкур йўналишда хатлов ўтказилиб, бугунги кунда вилоятда 212 та ҳужжат ўз аҳамиятини йўқотганлиги аниқланди. — Вилоятдаги ана шундай ҳужжатлардан бири Навоий вилоят ҳокимининг 2003 йил 3 январдаги «Вилоят ҳокимлиги ҳузурида минтақавий лотореяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги бошқарма тузиш тўғрисида»ги Қ-1-сон қароридир. Унинг қабул қилинганига қарийиб 18 йил бўлди. Табиийки, унда белгиланган вазифалар бугунги кун талабига мутаносиб эмас. Биз хатлов жараёнида ҳужжатларни долзарблиги, ҳозирги кундаги аҳамиятига кўра таҳлил этдик ва таклифларимиз инобатга олинди-дейди Навоий вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Жаҳонгир Нарбаев. Навоий вилояти адлия бошқармаси
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ва Франция ўртасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Ҳужжатлар молия, таълим, маданият ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини қамраб олган.
Қайси ҳужжатлар асосида дориларни қўллашга рухсат берилади?
Ўзбекистонда Измир шартномаси ратификация қилинди
«Қўшним керакли ҳужжатга имзо қўймаяпти, қандай йўл тутсам бўлади?»