Ҳуқуқ
13.03.2026
42

Йўл ҳаракати хавфсизлиги борасида кўплаб ҳуқуқбузарликлар ушбу соҳани янада ривожлантиришга сабаб бўлмоқда. Айнан шундай ҳуқуқбузарликларни қайд этишни махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали таъминлаш бўйича тизимли ишлар тегишли нормалар билан тартибга солинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25 март 2024 йилдаги 148-сон қарорига асосан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари (камералар ва радарлар) қуйидаги жойларда ўрнатилади:
— Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида;
— Камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида;
— Йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида (бир йил давомида уч ёки ундан ортиқ ўлим, тан жароҳати ёки моддий зарар етказилган жойлар);
— Темир йўл кесишмаларида.
Ўрнатиладиган барча қурилмалар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш сертификатига эга бўлиши ҳамда белгиланган муддатларда қайта қиёслашдан ўтказилиши шарт.
Қурилмалар қуйидаги техник мезонларга жавоб бериши лозим:
— Бир вақтнинг ўзида уч ва ундан ортиқ йўл тасмаларида ҳаракатланаётган транспорт воситаларини аниқлаши;
— 5 км/соатдан 250 км/соатгача бўлган тезлик оралиғини қайд эта олиши;
— Сутканинг кундузги ва тунги вақтларида ўтувчи транспорт воситаларининг камида 95 фоизини аниқлаши;
— Йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқароларнинг шахсини қайд этиши (пиёдалар ўтиш жойларида).
Бундан ташқари ўрнатишнинг конструктив талаблари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:
Қурилмалар металл устунга 6 метрдан кам бўлмаган баландликда ўрнатилиши керак;
Ўрнатилган қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш учун устунга 360 градус радиусдаги кузатув камералари ўрнатилади.
Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилаётганда, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тегишли йўл белгилари ўрнатилиши ҳамда ётиқ чизиқлар чизилиши, ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қоидабузарликларни соат 07.00 дан 19.00 гача қайд этиши лозим. Янги ўрнатилган қурилмалар 10 кун давомида синов тариқасида ишлатилади ва бу даврда қайд этилган қоидабузарликлар бўйича жарима ундирилмайди.
Ахрор Казаков,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.