currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатланганми?

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатланганми?

Life Style

calendar

13.03.2026

eye

48

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатланганми?

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилинган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 425-моддасига кўра, улар меҳнатга оид якка тартибдаги ҳуқуқий муносабатларда бошқа ходимлар билан тенг ҳуқуқларга эга ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахслар ишга қабул қилиниши, меҳнат шартномаси тузиши, иш ҳақи олиши ва бошқа меҳнат ҳуқуқларидан умумий асосларда фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, дам олиш ва таътил масалаларида улар учун қонунчиликда қўшимча имтиёзлар ҳам назарда тутилган.

Жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида белгиланадиган меҳнат шарт-шароитлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштирмаслиги лозим. Хусусан, иш ҳақи, иш вақти ва дам олиш режими, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қонунчиликда белгиланган даражадан кам бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, бундай шартлар бошқа ходимларга нисбатан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини чекламаслиги керак.

Қонунга кўра, ногиронлик сабабли шахс билан меҳнат шартномаси тузишни рад этиш ёки уни ишда юқори лавозимга кўтаришни чеклаш мумкин эмас. Шунингдек, фақат ногиронлиги мавжудлиги сабаб қилиб, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Бироқ айрим истисно ҳолатлар мавжуд. Агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосасига кўра, шахснинг соғлиғи унинг касбий вазифаларини бажаришига монелик қилса ёки бу ҳолат унинг ўзи ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ҳамда меҳнат хавфсизлигига таҳдид солса, иш берувчи тегишли қарор қабул қилиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, қонунчилик ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди, уларни камситишдан ҳимоя қилади ҳамда меҳнат шароитларида қўшимча ижтимоий кафолатлар берилишини назарда тутади.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: