currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда 49 киши fast-food’дан заҳарланди

Самарқандда 49 киши fast-food’дан заҳарланди

Ўзбекистон

calendar

22.08.2023

eye

1 016

Самарқандда 49 киши fast-food’дан заҳарланди

Самарқанд шаҳрида 49 киши умумий овқатланиш марказида тайёрланган “ҳот-дог”дан заҳарланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Жабрланганлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор. Уларнинг барчаси Рудакий кўчасида жойлашган fast-food марказида “ҳот-дог” истеъмол қилган. Кечга яқин уларда овқатдан заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган: иситма, ич кетиши, қайт қилиш. Қайд этилишича, беморларнинг 29 нафарига аллақачон уйига жавоб берилган. Қолган 20 нафари муолажаларни олмоқда. Шифокорлар сўзларига кўра, уларнинг аҳволи яхши. Ҳозирги вақтда умумий овқатланиш маркази фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда. Маълум қилинишича, “ҳот-дог” учун ишлатилган маҳсулот намуналари вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган. Мавзуга доир: Самарқандда тўйга борган 41 киши “салат”дан заҳарланди

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
24-сентябр 2023, 06:46
1 451

Наманган вилоятида болалар захарланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

cover image
23-сентябр 2023, 06:30
1 612

“Чустда болалар дори ёки овқатдан заҳарланмаган”– Эльмира Боситхонова

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова ҳозирда 20 га яқин анализ хулосалари олингани ва чуқурлаштирилган таҳлиллардан сўнг вазиятга аниқлик киритишини билдирди.

cover image
22-сентябр 2023, 14:46
1 013

Шавкат Мирзиёев Чустда болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича масъулларга топшириқлар берди

Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. 

cover image
22-сентябр 2023, 11:00
1 357

“Болангизга йод препарати берилади, розимисиз деб биздан сўрашмади” – Чустда заҳарланган болаларнинг ота-оналари билан суҳбат

21 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманидаги болалар боғчаларида тарбияланувчиларнинг доридан заҳарлангани айтилган хабар тарқалган бўлсада, болаларнинг айнан нимадан заҳарлангани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Бемор болалар ота-оналари эса Hudud24.uz билан суҳбатлашганда 19–20 сентябрь кунлари боғчаларда берилган “Антиструмин” дори воситасидан гумон қилишаётгани, болалар дори ичган кунининг эртасига заҳарлана бошлаганини айтди.