Ҳуқуқ
17.04.2026
188

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 251-моддасига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими ходимлар меҳнатини баҳолаш ва рағбатлантиришнинг замонавий усулларидан бири ҳисобланади. Ушбу тизимда иш ҳақи анъанавий тариф ставкалари ёки разрядларга эмас, балки ходимнинг индивидуал натижалари ҳамда жамоанинг умумий меҳнат самарадорлигига боғлиқ ҳолда белгиланади.
Тарифсиз тизимнинг асосий хусусияти шундаки, унда ҳар бир ходимнинг иш ҳақи унинг иш унумдорлиги ва якуний натижаларга қўшган ҳиссасини акс эттирувчи махсус коэффициент орқали аниқланади. Мазкур коэффициент ходимнинг жамоа томонидан ишлаб топилган умумий иш ҳақи жамғармасидаги улушини ифодалайди. Шу тариқа, тизим ходимларни нафақат индивидуал, балки жамоавий натижалар учун ҳам масъулиятли бўлишга ундайди.
Ходимларнинг касбий ютуқларини баҳолаш мезонлари ва нормалари иш берувчи томонидан ишлаб чиқилади. Бунда касаба уюшмаси қўмитаси билан келишув муҳим аҳамият касб этади. Баҳолаш жараёни эса бевосита иш берувчи томонидан амалга оширилади ва ходимнинг малакаси, ташаббускорлиги, иш сифати ҳамда умумий натижаларга қўшган ҳиссаси инобатга олинади.
Шу билан бирга, қонунчилик ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ҳам назарда тутади. Хусусан, тарифсиз тизим қўлланилганда ҳам ходимларга тўланадиган иш ҳақи миқдори белгиланган энг кам иш ҳақидан паст бўлишига йўл қўйилмайди. Бу норма ходимларнинг минимал ижтимоий кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими меҳнат самарадорлигини ошириш, ходимларни рағбатлантириш ва жамоавий натижаларга эришишда муҳим восита бўлиб, у замонавий меҳнат муносабатларида кенг қўлланилаётган механизмлардан бири ҳисобланади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.