currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТранспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлик учун жавобгарлик

Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлик учун жавобгарлик

Life Style

calendar

13.03.2026

eye

58

Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлик учун жавобгарлик

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига мувофиқ, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сон Қонуни билан Жиноят кодексига транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик киритилди. Жиноят кодексининг 261-1-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши, шундай қилмиш ёхуд мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида эканлигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Демак, агар ҳайдовчи биринчи маротаба маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарса, унинг ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида квалификация қилинади. Аммо ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин такроран транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарса, унинг ҳаракатлари жиноят сифатида баҳоланиб, жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Оғабек Жўраев,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: