currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТуркманистон Адолат вазирлиги вакиллари билан тизимдаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

Туркманистон Адолат вазирлиги вакиллари билан тизимдаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

Ўзбекистон

calendar

16.04.2026

eye

134

Туркманистон Адолат вазирлиги вакиллари билан тизимдаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

2026 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази биносида фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги қонунчиликни ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Туркманистон Адолат вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Марказнинг масъул ходимлари томонидан меҳмонларга Марказ фаолияти, унинг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқий ахборотни аҳолига етказишнинг самарали механизмлари, замонавий ахборот технологияларига асосланган платформалар ҳамда ҳуқуқий тарғибот йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида тақдимот қилинди.

Шунингдек, делегация аъзоларига Қонунчилик маълумотлари миллий базаси -  Lex.uz тизимининг имкониятлари ва афзалликлари, хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш, соҳалар кесимида излаш, онлайн таржима, “Универсал қидирув”, “Кенгайтирилган қидирув”, ҳужжатга таклиф юбориш, ҳужжат элементидан ҳавола олиш каби функциялар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Бундан ташқари, учрашув давомида “LexAI” платформаси доирасида ишга туширилган, қонунчиликнинг турли соҳалари бўйича 24/7 режимида сунъий интеллект асосида тезкор жавоб берувчи “ai.lex.uz” чат-боти ҳақида умумий маълумот, хусусан, мазкур чат-ботни яратиш бўйича амалга оширилган ишлар, синов жараёнлари, ундан фойдаланиш тартиби, фойдаланувчилар учун яратилган қулайликлар ҳамда функционал имкониятлари юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Мазкур тақдимот меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва улар соҳага жорий этилган замонавий янгиликлар ҳамда технологик ечимларни юқори баҳолади.

Тақдимот сўнггида томонлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 500

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 452

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 123

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


19-март 2026, 09:52
695

Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?

Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.