currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Россия ўзаро логистика йўлакларини яратади

Ўзбекистон ва Россия ўзаро логистика йўлакларини яратади

Ўзбекистон

calendar

23.08.2021

eye

863

Ўзбекистон ва Россия ўзаро логистика йўлакларини яратади

21 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашди. Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритиб, томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Ҳудудлараро ҳамкорликнинг II Форумига тайёргарлик кўриш доирасида мустаҳкам инвестициявий ва савдо битимларини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг турли ҳудудлари маъмуриятлари раҳбарларининг 42 та ўзаро ташрифи ташкил этилиши маълум қилинди. Маълумот учун: 2018 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг биринчи форуми якунлари бўйича 2,7 млрд. доллар миқдорида келишувларга эришилди, шундан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир келишувлар умумий суммаси 1,5 млрд долларни, савдо битимлари бўйича эса — 1,2 млрд долларни ташкил этди. Томонлар икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш долзарблигини қайд этдилар. Шу нуқтаи назардан Москвада “Made in Uzbekistan” Россия Федерациясида ўзбек маҳсулотларининг олдин ўтказилган кўргазмаларидан ҳам йирик бўлган саноат кўргазмасини ташкил этишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди. Қўшма Лойиҳа офиси фаолиятининг жорий натижалари бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди. Иқтисодий ҳамкорлик дастурига киритилган ва умумий қиймати 5,8 млрд долларни ташкил этувчи инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди. Томонлар, шунингдек, 2020 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия (ҲК)нинг йиғилишида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этилишининг амалдаги ҳолатини кўриб чиқдилар ва ҲКнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашув якунида логистика йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги Ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Ҳужжатда зарур инфратузилмани яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланган. Ҳужжатда божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-таомилларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товарларни ўтказиш тартибини соддалаштириш, давлат органлари ўртасида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилишнинг шакллари белгиланган. Унда, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, агро-логистика ва улгуржи тақсимот марказларини ташкил этиш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар қайд этилган. Шундай чора-тадбирлардан бири “Агроэкспресс” мунтазам маршрут поездини “яшил йўлак” тамойили асосида ташкил этиш бўлиб, у Ўзбекистондан Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпи билан беш кунда етказиб беришни таъминлайди. Учрашув якунида томонлар муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишлари доирасида амалий ҳамкорлик қилиш учун навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар ва юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида барча даражаларда яқин алоқаларни сақлаб қолишга келишиб олдилар.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
29-сентябр 2023, 09:15
1 872

Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қонун билан педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши, ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш ҳамда таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.

cover image
25-август 2023, 11:50
1 029

"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2-босқичида 49,5 мингта лойиҳа илгари сурилган

Жорий мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 1,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.

cover image
29-сентябр 2021, 04:58
893

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

cover image
16-июн 2021, 07:12
1 095

Очиқлик бўйича Фармон “ёпиқ эшиклар”ни очувчи калит бўлди