Ўзбекистон
20.05.2023
900
Хитой раҳбари Си Цзиньпин 19 май куни Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда нутқ сўзлади. У Марказий Осиё билан савдо, инфратузилма қурилиши, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришини айтди. «Дунёга барқарор, гуллаб-яшнаган, баркамол ва яхши боғланган Марказий Осиё керак», — деди Хитой раҳбари. Унинг қайд этишича, Хитой-Марказий Осиё ҳамжамиятини яратишда олти давлат ушбу тўрт тамойилга амал қилиши керак: ўзаро ёрдам, биргаликда ривожланиш, умумий хавфсизлик ва «абадий» дўстлик. Си Жинпинг Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг саккизта йўналишини таклиф қилди. 1. Учрашув ва мулоқотларни кўпайтириш. Хитой саноат, сармоя киритиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт, фавқулодда вазиятлар, таълим ва сиёсий партиялар масалаларида учрашувлар ва мулоқотлар механизмларини яратишни таклиф қилмоқда. 2. Хом ашё товарлари савдоси марказини қуриш. Хитой Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги барча чегара ўтиш пунктларида яшил йўлаклар очилади, хом ашё товарлари савдоси маркази қуради. 3. Минтақавий алоқалар. Хитой Марказий Осиё давлатлари билан трансчегаравий юк ташиш ҳажмини оширади, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги қурилишини қўллаб-қувватлайди, авиаташувлар кўпаяди, Марказий Осиё мамлакатларига хорижда омборлар қуришга кўмаклашади. 4. Энергетика. Хитой-Марказий Осиё газ қувурининг D линияси қурилишини тезлаштириш нефть ва газ савдосини ошириш, янги энергия ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш таклиф этилди. 5. Инновация. Хитой Марказий Осиё давлатлари билан шўрхок ва ишқорли ерларни ўзлаштириш ва яхшилаш, сувни тежайдиган суғориш, Орол денгизи инқирозини бартараф этиш, Марказий Осиёда юқори технологияли корхоналар ва IT-парклар ташкил этишда ҳамкорлик қилади. 6. Иш ўринлари яратиш. Марказий Осиёдаги Хитой компаниялари маҳаллий аҳоли учун кўпроқ иш ўринлари яратади. Хитой минтақа мамлакатларига 3,5 млрд доллардан ортиқ молиявий ёрдам ва грантлар ажратади. 7. Туризм ва тиббиёт. Хитой анъанавий тиббиёт марказларини қуради, минтақадаги талабалар учун давлат стипендиялари ажратади ва махсус туристик поездларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 8. Тинчликни сақлаш. Хитой Марказий Осиё мамлакатларига ҳуқуқ-тартибот ва киберхавфсизлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ва қайта қуриш ишларига кўмаклашишга тайёр.
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар қандай тартибда ва қанча муддатга берилади?
Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони 18 тани ташкил қилади.
Хитой давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди
Си Жинпингнинг собиқ яқин тарафдорларидан бирини тўсатдан юрак хуружи тутган.
Ханчжоу-2022: Пара Осиё ўйинларининг илк куни 4 та медаль билан бошланди, шундан 3 таси олтин
Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади.
Бугун Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида Пара Осиё ўйинлари бошланади
IV Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 11 спорт турида иштирок этади.